وَإِمَّا تَخَافَنَّ مِن قَوۡمٍ خِيَانَةٗ فَٱنۢبِذۡ إِلَيۡهِمۡ عَلَىٰ سَوَآءٍۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُحِبُّ ٱلۡخَآئِنِينَ ٥٨
Агар бир қавмнинг хиёнатидан қўрқадиган бўлсанг, уларга тенгма-тенг (аҳд бузилганини) ўртага ташла. Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас. 25
Izohlar
25 (Яъни, бирор кофир қавм билан аҳдлашган бўлсанг, аммо содир бўлаётган гап-сўз ва тасарруфлардан, баъзи бир маълумотлардан аҳдга хиёнат қилаётганларини билиб қолсанг, уларга аҳд икки томондан баробар бузилганини билдир. Аҳдга ишониб, хотиржам турган томонга ёмонлик қилиш хоинлик бўлади.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, бирон қавмда хиёнат қилиш аломатларини кўриб, унинг қилган аҳдини бузишидан хавфсирасангиз, унга аҳд батамом бузилганини билдириб қўйинг. Аҳд бузилганини эълон қилмай туриб, уларга тўсатдан ҳужум қилманг. Зеро, бундай қилиш хиёнатдир. Аллоҳ хоинларни яхши кўрмайди. Улардан интиқом олади. Шундай бўлгач, сиз хиёнат қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг.