ثُمَّ نُكِسُواْ عَلَىٰ رُءُوسِهِمۡ لَقَدۡ عَلِمۡتَ مَا هَٰٓؤُلَآءِ يَنطِقُونَ ٦٥
Сўнгра, яна бошлари айланиб: «Сен, батаҳқиқ, буларнинг гапирмаслигини билар эдинг!» – дедилар.
Tafsir
Кейин яна саркашлик билан ҳақни тан олмасликларига қайтиб дедилар: "Эй Иброҳим, сен бутларнинг гапира олмаслигини яхши биласан-ку. Нега бизни улардан сўрашга буюрасан?" Шуни ўзларининг фойдасига ҳужжат қилмоқчи бўлгандилар. Бўлмади. Ўзларининг зарарига ҳужжат бўлиб қолди.