Al-Anbiya surasi, 64-oyat

21:64

فَرَجَعُوٓاْ إِلَىٰٓ أَنفُسِهِمۡ فَقَالُوٓاْ إِنَّكُمۡ أَنتُمُ ٱلظَّٰلِمُونَ ٦٤

Бас, улар ўзларига келдилар ва: «Албатта, сизлар ўзингиз золимдирсизлар», дедилар. 16

Izohlar

16 (Иброҳим алайҳиссаломнинг мантиқли саволларидан кейин мушриклар ўзларига келдилар.)

Tafsir

Ўзларига келиб, ўйлаб қарасалар, бутлари ҳақиқатан фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмас экан. Уларга ибодат қилиб, ўзлари ўзларига зулм қилаётган эканлар.