Al-Anbiya surasi, 6-oyat

21:6

مَآ ءَامَنَتۡ قَبۡلَهُم مِّن قَرۡيَةٍ أَهۡلَكۡنَٰهَآۖ أَفَهُمۡ يُؤۡمِنُونَ ٦

Улардан олдин бирор шаҳар (аҳолиси) иймон келтирмади. Биз уларни ҳалок қилдик. Энди улар иймон келтирармидилар?! 1

Izohlar

1 (Улардан олдин лол қолдирувчи мўъжиза келтиришни талаб қилганлардан бирортаси ҳам иймонга келмади. Шунинг учун ҳаммасини ҳалок қилдик. Энди улар иймонга келармидилар?!)

Tafsir

Олдинги мўъжиза талаб қилганларга ҳам мўъжиза туширилган. Лекин улар барибир иймон келтирмаганлар. Энди булар иймон келтирармидилар?!