Al-Anbiya surasi, 5-oyat

21:5

بَلۡ قَالُوٓاْ أَضۡغَٰثُ أَحۡلَٰمِۭ بَلِ ٱفۡتَرَىٰهُ بَلۡ هُوَ شَاعِرٞ فَلۡيَأۡتِنَا بِـَٔايَةٖ كَمَآ أُرۡسِلَ ٱلۡأَوَّلُونَ ٥

Улар: «Балки, алғов-далғов тушлардир, балки, ўзи уйдириб олгандир, балки, у шоирдир. Бас, бизга аввалгиларга юборилганидек мўъжиза келтирсин», дедилар.

Tafsir

Уларнинг Муҳаммад алайиссалом келтирган ваҳий ҳақида тайинли бир тўхтамлари йўқ эди. Гоҳ, таъвили йўқ, алғов-далғов туш, десалар, гоҳида, гапларининг асли-асоси йўқ, ўзи тўқиб олган, дердилар. Яна айрим пайтларда эса, у шоир, дейишга ўтардилар. Мабодо, айтаётган гаплари рост бўлса, олдинги пайғамбарлар келтиргани каби у ҳам бизга бир мўъжиза келтирсин. Масалан, Мусонинг асоси, Солиҳнинг туяси каби, дейишарди.