Al-Anbiya surasi, 26-oyat

21:26

وَقَالُواْ ٱتَّخَذَ ٱلرَّحۡمَٰنُ وَلَدٗاۗ سُبۡحَٰنَهُۥۚ بَلۡ عِبَادٞ مُّكۡرَمُونَ ٢٦

Улар: «Роҳман фарзанд тутди», дедилар. У покдир. Йўқ! Икром этилган бандалардирлар. 8

Izohlar

8 (Яъни, мушриклар, Аллоҳ фаришталарни қиз қилиб олди, дедилар. Аллоҳ бу нуқсондан покдир. Фаришталар Аллоҳнинг қизи эмас, муҳтарам бандаларидир.)

Tafsir

Мушриклар дедилар: "Аллоҳ фаришталарни ўзининг қизлари қилиб олди. Субҳонаҳ. Аллоҳ улар айтаётган бу нуқсондан пок ва олийдир. Аксинча, фаришталар мукаррам ва муқарраб бандалардир.