Al-An'am surasi, 95-oyat

6:95

۞ إِنَّ ٱللَّهَ فَالِقُ ٱلۡحَبِّ وَٱلنَّوَىٰۖ يُخۡرِجُ ٱلۡحَيَّ مِنَ ٱلۡمَيِّتِ وَمُخۡرِجُ ٱلۡمَيِّتِ مِنَ ٱلۡحَيِّۚ ذَٰلِكُمُ ٱللَّهُۖ فَأَنَّىٰ تُؤۡفَكُونَ ٩٥

Албатта, Аллоҳ донни ҳам, данакни ҳам ёрувчи Зотдир. У, ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқаргувчидир. Ана шундай Аллоҳдир. Сиз қаёққа бурилиб кетяпсиз?!

Tafsir

Уруғни ёриб, ундан экинларни чиқарадиган, данаклардан хурмо, узум каби дарахтларни пайдо қиладиган зот - ёлғиз Аллоҳдир. У Зот ўликдан тирикни чиқаради. Инсон ва бошқа ҳайвонларни бир томчи жонсиз суюқликдан пайдо қилади. Ўлик тухумдан тирик жўжани яратади. Тирикдан эса ўликни чиқаради. Ўша ўлик бир томчи суюқликни тирик инсон ёки ҳайвондан чиқаради. Шу ишларнинг ҳаммасини Аллоҳ қилади. Эй мушриклар, шунча ажойиботларни кўра-била туриб, яна қандай қилиб ҳақдан юз ўгирасизлар?!