Al-An'am surasi, 96-oyat

6:96

فَالِقُ ٱلۡإِصۡبَاحِ وَجَعَلَ ٱلَّيۡلَ سَكَنٗا وَٱلشَّمۡسَ وَٱلۡقَمَرَ حُسۡبَانٗاۚ ذَٰلِكَ تَقۡدِيرُ ٱلۡعَزِيزِ ٱلۡعَلِيمِ ٩٦

У, субҳни ёритгувчи Зотдир. У, тунни сукунат, қуёш ва ойни ҳисоб қилиб қўйди. Бу эса, ғолиб ва яхши билгувчи Зотнинг ўлчовидир. 34

Izohlar

34 (Тунни инсон, ҳайвонот, наботот ва жамодот олами учун ором олгувчи сукунат қилиб қўйган ким?! Нима учун сукунат фақат тунгагина хосдир? Хўш, буни ким қилди? Ўз-ўзидан бўлиши мумкин эмас-ку. Инсон ҳар куни тунга киради, унинг сукунатидан таскин топади, ором олади. Аммо, буни ким қилди, деб сўраб кўрмайди.)

Tafsir

Аллоҳ субҳонаҳу кечани ёриб, ундан кундузини чиқарди. Тириклик кўйида юриб чарчаган тана хордиқ чиқариши учун тунни оромгоҳ қилиб берди. Қуёш ва ойни муайян ҳисоб билан юрадиган қилиб қўйди. Мана шу ғаройиб ишларнинг ҳаммаси барчадан Ғолиб, Азиз Зотнинг, Ўзи яратган махлуқотларни ҳам, улар учун нима яхши бўлишини ҳам жуда яхши биладиган Зотнинг санъатидир.