وَلَقَدۡ جِئۡتُمُونَا فُرَٰدَىٰ كَمَا خَلَقۡنَٰكُمۡ أَوَّلَ مَرَّةٖ وَتَرَكۡتُم مَّا خَوَّلۡنَٰكُمۡ وَرَآءَ ظُهُورِكُمۡۖ وَمَا نَرَىٰ مَعَكُمۡ شُفَعَآءَكُمُ ٱلَّذِينَ زَعَمۡتُمۡ أَنَّهُمۡ فِيكُمۡ شُرَكَٰٓؤُاْۚ لَقَد تَّقَطَّعَ بَيۡنَكُمۡ وَضَلَّ عَنكُم مَّا كُنتُمۡ تَزۡعُمُونَ ٩٤
Худди сизларни дастлаб халқ қилганимиздек, ҳузуримизга якка-якка келдингиз. Сизларга берган нарсаларимизни ортингизда қолдирдингиз. Сизлар ўзингизча шерик деб ўйлаган шафоатчиларингизни кўрмаяпмиз?! Батаҳқиқ, ораларингиз узилди. Сиз даъво қилган нарса ғойиб бўлди.
Tafsir
Қайта тирилиш куни уларга шундай дейилади: "Мана бугун Бизнинг ҳузуримизга ёлғиз ўзингиз келяпсиз. Мол-давлатингиз ҳам, зўрлигингиз ҳам ортда қолди. Янги туғилган пайтингизда қандай бўлсангиз, худди ўшандай қип-яланғоч қошимизда турибсиз. Сизларга берган нарсаларимизни ортингизда қолдиришга мажбур бўлгансиз. Нимагадир ўзингизча, бизга воситачилик қилади, деб билган худоларингизни кўрмаяпмиз?! Уларни Аллоҳга шерик қилиб, маъбуд билган эдингиз, шекилли?! Орангиз узилди. Ўша ишонганларингиз сиздан юз ўгириб кетди.