Al-An'am surasi, 50-oyat

6:50

قُل لَّآ أَقُولُ لَكُمۡ عِندِي خَزَآئِنُ ٱللَّهِ وَلَآ أَعۡلَمُ ٱلۡغَيۡبَ وَلَآ أَقُولُ لَكُمۡ إِنِّي مَلَكٌۖ إِنۡ أَتَّبِعُ إِلَّا مَا يُوحَىٰٓ إِلَيَّۚ قُلۡ هَلۡ يَسۡتَوِي ٱلۡأَعۡمَىٰ وَٱلۡبَصِيرُۚ أَفَلَا تَتَفَكَّرُونَ ٥٠

Сен: «Сизларга, ҳузуримда Аллоҳнинг хазиналари бор, демасман. ўайбни биламан, демасман. Ва яна сизларга, мен фариштаман, деб ҳам айтмасман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган нарсага эргашаман, холос», деб айт. «Кўр билан кўзи ўткир тенг бўла олурми? Ўйлаб кўрмайсизларми?» – деб айт. 13

Izohlar

13 (Ушбу ояти каримада зикр қилинган ҳақиқатни бугунги кунда ҳам чуқур англашга эҳтиёж сезилади. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом меросхўрлари бўлмиш уламолар динга даъват қилсалар, даъватга қўшиб, молу дунё беришларини ҳам сўрайдилар. Шунингдек, ғайб хабарларидан «фол очиш»ни, бошқалар айни шундай қилишаётганини айтишади. Ёки даъватчи шахсида фариштанинг худди ўзини кўришни хоҳлайдилар. Бу ҳам одам-ку, деб ўйлаб кўрмайдилар.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: "Мен сизларга: "Аллоҳнинг хазиналари менда, уларни ўзим истаганимча тасарруф қиламан", демайман. Ғайбни биламан, деган даъвойим ҳам йўқ. Аллоҳ менга юборган ваҳийдан ўзга ҳеч нарсани билмайман. Яна сизларга: «Мен фариштаман», ҳам демайман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган нарсаларгагина эргашадиган бир пайғамбарман, холос, ўзимда йўқ нарсани бор, деб даъво қилмайман". Эй Пайғамбар, уларга айтинг: «Кўр билан кўзи очиқ, яъни, ҳақиқатни кўра олмайдиган кофир билан ҳақни кўриб, унга иймон келтирган мўмин баробар бўлурми?! Эй мушриклар, ақлингизни ишлатиб, атрофингиздаги оят-аломатлар ҳақида тафаккур қилмайсизларми?!"