وَأَنذِرۡ بِهِ ٱلَّذِينَ يَخَافُونَ أَن يُحۡشَرُوٓاْ إِلَىٰ رَبِّهِمۡ لَيۡسَ لَهُم مِّن دُونِهِۦ وَلِيّٞ وَلَا شَفِيعٞ لَّعَلَّهُمۡ يَتَّقُونَ ٥١
У билан Роббиларига тўпланишдан қўрқадиганларни огоҳлантир. Уларга ундан ўзга валий ҳам, шафоатчи ҳам йўқ. Шоядки, тақводор бўлсалар.
Tafsir
Эй Пайғамбар, бу Қуръон билан Қиёмат кунида Парвардигорлари қошида тўпланишдан қўрқадиган зотларни огоҳлантиринг. Ўшанда улар учун Аллоҳдан ўзга фойда келтира оладиган бир дўст ҳам, улардан зарарни даф қила оладиган бир шафоатчи ҳам бўлмас. Шояд, шунда Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қилсалар. Ана шунда улар Қуръондан фойдалана оладиган зотларга айланадилар.