Al-An'am surasi, 38-oyat

6:38

وَمَا مِن دَآبَّةٖ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَلَا طَٰٓئِرٖ يَطِيرُ بِجَنَاحَيۡهِ إِلَّآ أُمَمٌ أَمۡثَالُكُمۚ مَّا فَرَّطۡنَا فِي ٱلۡكِتَٰبِ مِن شَيۡءٖۚ ثُمَّ إِلَىٰ رَبِّهِمۡ يُحۡشَرُونَ ٣٨

Ер юзидаги ҳар бир юрувчи жонзот ва икки қаноти ила учувчи қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир. Китобга ҳеч нарсани қўймай ёзганмиз. Сўнгра Роббиларига жамланурлар. 10

Izohlar

10 (Ояти каримада ердаги ва осмондаги жонзотлар ҳам, инсонлар каби, умматлар экани таъкидланмоқда. Яъни, уларнинг ҳаётларида ҳам тирикчилик, оила, туғиш, кўпайиш сингари инсонларга хос ишларда ўхшаш жиҳатлар бор. Уларни ким бундай қилиб яратди? Уламолар мисол қилиб кўпинча асалари ва чумолини келтирадилар. Мутахассисларнинг фикри билан танишган одам бу икки умматнинг жамоа ҳаёти Аллоҳнинг қудратидан эканлигига тан бермай иложи йўқ.)

Tafsir

Эй Одам болалари, ер бетида ўрмалаб юрган ҳайвон бўладими, самода қанот қоқаётган қуш бўладими, ҳаммаси яратилишда ҳам, ризқланишда ҳам худди сизлар каби умматлардир. Лавҳул-маҳфузда бирон нарсани қолдирмасдан ҳаммасини битганмиз. Аллоҳ ҳаммасини билади. Кейин Қиёмат куни ҳаммангиз Парвардигорингиз ҳузурида тўпланурсиз ва У Зот сизларни ажрим қилиб, ҳар бирингизга амалингизга яраша жазо ёки мукофотингизни берур.