وَٱلَّذِينَ كَذَّبُواْ بِـَٔايَٰتِنَا صُمّٞ وَبُكۡمٞ فِي ٱلظُّلُمَٰتِۗ مَن يَشَإِ ٱللَّهُ يُضۡلِلۡهُ وَمَن يَشَأۡ يَجۡعَلۡهُ عَلَىٰ صِرَٰطٖ مُّسۡتَقِيمٖ ٣٩
Оятларимизни ёлғонга чиқарганлар кар ва соқовлардир. Аллоҳ кимни хоҳласа, адаштирур ва кимни хоҳласа, тўғри йўлда барқарор қилиб қўядир.
Tafsir
Оятларимизга қулоқ солмайдиганлар эшитмайдиган кар ва гапирмайдиган кўрлардир. Боз устига улар ҳеч нарса кўринмайдиган қоп-қоронғу зулматларда қолганлар. Шу аҳволдаги кимсаларнинг ҳидоят топишига йўл бўлсин! Аллоҳ кимни адаштирмоқчи бўлса, уни адаштиради, кимни ҳиоятга йўлламоқчи бўлса, уни тўғри йўлга солиб қўяди.