قُلۡ يَٰقَوۡمِ ٱعۡمَلُواْ عَلَىٰ مَكَانَتِكُمۡ إِنِّي عَامِلٞۖ فَسَوۡفَ تَعۡلَمُونَ مَن تَكُونُ لَهُۥ عَٰقِبَةُ ٱلدَّارِۚ إِنَّهُۥ لَا يُفۡلِحُ ٱلظَّٰلِمُونَ ١٣٥
Сен: «Эй қавмим, ўрнингизда амалингизни қилаверинг. Мен ҳам амал қилувчиман. Тезда охират ҳовлиси оқибати кимнинг фойдасига бўлишини биласиз. Албатта, золимлар нажот топмаслар», – деб айт.
Tafsir
Эй Пайғамбар, айтинг: "Эй қавм, куфру залолат йўлингизда барқарор тураверинг. Мен сизларга ҳақни очиқ етказиб, сизларга қарши ҳужжатни қойим қилиб қўйдим, узрга жой қолмади. Энди сизларнинг куфру залолатингизга парво қилмайман. Мен ўзимнинг ҳақ йўлимдан оғишмай, собитқадамлик билан давом этавераман. Бу дунёда ким ғалаба қилишини, замин кимга қолишини, охират кимга насиб қилишини яқинда билиб оласизлар. Мушриклар бу дунёда ҳам, охиратда ҳам зафар қучмаслар. Гарчи дунёдан бироз фойдаланиб олаётгандек кўринсалар-да, уларнинг оқибати муваффақиятсизликдан бошқа нарса эмас.