Al-An'am surasi, 134-oyat

6:134

إِنَّ مَا تُوعَدُونَ لَأٓتٖۖ وَمَآ أَنتُم بِمُعۡجِزِينَ ١٣٤

Албатта, сизга ваъда қилинган нарса келувчидир. Сизлар эса У зотни ожиз қолдирувчи эмассиз. 49

Izohlar

49 (Яъни, албатта, сизга ваъда қилинган қиёмат куни, ҳисоб-китоб, жазо ва мукофот келгусидир. Келмаслиги мумкин эмас. У пайтда сиз Аллоҳни ожиз қолдириб, қочиб қутула олмайсиз. Албатта, қилганингизга яраша жазоингизни оласиз.)

Tafsir

Эй кофирлар, сизларга ваъда қилинаётган қайта тирилиш, маҳшаргоҳда тўпланиш, ҳисоб-китоб қилиниш ва жазоланиш каби ишлар шак-шубҳасиз рўй бергай. Парвардигорингиздан қочиб қутула олмагайсиз. У Зот пешона сочингиздан ушлаб, Ўзининг азобига гирифтор этгай.