Al-An'am surasi, 111-oyat

6:111

۞ وَلَوۡ أَنَّنَا نَزَّلۡنَآ إِلَيۡهِمُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةَ وَكَلَّمَهُمُ ٱلۡمَوۡتَىٰ وَحَشَرۡنَا عَلَيۡهِمۡ كُلَّ شَيۡءٖ قُبُلٗا مَّا كَانُواْ لِيُؤۡمِنُوٓاْ إِلَّآ أَن يَشَآءَ ٱللَّهُ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَهُمۡ يَجۡهَلُونَ ١١١

Агар Биз уларга фаришталарни туширсак ҳам, уларга ўликлар гапирса ҳам ва уларнинг олдига ҳамма нарсани очиқ-ойдин тўпласак ҳам, Аллоҳ хоҳламаса, иймон келтирмаслар. Лекин кўплари жоҳилдирлар. 40

Izohlar

40 (Аллоҳ таоло турли оят-мўъжизани, кишини лол қолдирувчи нарсаларни жилва қилдириб, одамларни танг қолдириб, кейин иймонга келишларини хоҳламаган. Аллоҳ таоло иймон йўлини инкишоф этиб, кишилар ўша йўл билан ақлларини ишлатиб, ўз ихтиёрлари асосида иймонга келишларини хоҳлайди. Иймонга келганларга мукофот беради, келмаганларга — жазо. Одамларнинг «кўплари жоҳилдирлар».)

Tafsir

Биз уларнинг талабларини қондириб, фаришталарни туширсак ҳам, уларга ўликлар гапириб, сиз олиб келган ваҳий ҳақ эканини айтсалар ҳам, хуллас, улар қўяётган талабларнинг ҳаммасини олдиларига қўйиб қўйсак ва ўз кўзлари билан кўрсалар ҳам барибир иймон келтирмайдилар. Аллоҳ Ўзи ҳидоят берганларигина бундан мустасно. Лекин уларнинг кўплари буни билмайдилар. Шунинг учун ҳидоятга муваффақ айлашини сўраб, Аллоҳга илтижо қилмайдилар.