وَأَقۡسَمُواْ بِٱللَّهِ جَهۡدَ أَيۡمَٰنِهِمۡ لَئِن جَآءَتۡهُمۡ ءَايَةٞ لَّيُؤۡمِنُنَّ بِهَاۚ قُلۡ إِنَّمَا ٱلۡأٓيَٰتُ عِندَ ٱللَّهِۖ وَمَا يُشۡعِرُكُمۡ أَنَّهَآ إِذَا جَآءَتۡ لَا يُؤۡمِنُونَ ١٠٩
Улар агар бирон оят — мўъжиза келса, албатта, иймон келтиришлари ҳақида Аллоҳнинг номи билан жон-жаҳдлари ила қасам ичарлар. «Албатта, оятлар фақат Аллоҳнинг ҳузурида», – деб айт. Сизга нима билдирди? Эҳтимол, оят келса ҳам, улар иймон келтирмаслар.
Tafsir
Мушриклар жон-жаҳдлари билан Аллоҳ номига қасам ичиб: "Биз айтган оятлардан биронтасини нозил қилганида унга албатта ишонар эдик", дейдилар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Оятлар менинг ҳузуримда эмаски, истаганимча нозил қилаверсам. Улар Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ўзи истаган вақтида нозил қилур. Эй мўминлар, улар айтган оятлар нозил қилинса, улар иймон келтирадилар, деб ўйлайсизларми? Йўқ, иймон келтирмас эдилар. Аксинча, боягидек гап уқмаслигу инкор қилишда давом этаверардилар. Чунки уларга ҳидоят керак эмас".