وَلَا تَسُبُّواْ ٱلَّذِينَ يَدۡعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ فَيَسُبُّواْ ٱللَّهَ عَدۡوَۢا بِغَيۡرِ عِلۡمٖۗ كَذَٰلِكَ زَيَّنَّا لِكُلِّ أُمَّةٍ عَمَلَهُمۡ ثُمَّ إِلَىٰ رَبِّهِم مَّرۡجِعُهُمۡ فَيُنَبِّئُهُم بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ ١٠٨
Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиганларини сўкмангиз. Бас, билмасдан зулм ила Аллоҳни сўкиб юрмасинлар. Шундай қилиб, ҳар бир умматга амалини зийнатлаб қўйдик. Сўнгра эса, қайтиб борадиган жойлари Роббиларигадир. Бас, У қилиб юрган ишларининг хабарини берур. 39
Izohlar
39 (Мушриклар Аллоҳни қўйиб, санам ва бутларга ибодат қиладилар. Ушбу ояти каримада мушрикларнинг ўша бутларини ҳақорат қилмаслик буюрилмоқда. Яъни, мусулмон киши мушрикнинг санамини сўкса, бундан ғазабланган мушрик ҳам жавобан Аллоҳ субҳонаҳу таолони таҳқирлашига сабаб бўлади.)
Tafsir
Эй мўминлар, мушриклар ибодат қиладиган бут-санамларни қаттиқ ҳам, юмшоқ ҳам ҳақорат қилманглар. Токи, мушриклар ҳам нондонликларига бориб, жавоб тарзида Аллоҳни ҳақорат қилиб қўймасинлар. Уларга ўзларининг залолатлари безаб кўрсатилганидек, ҳар бир умматга амалларини яхши бўлсин, ёмон бўлсин, чиройли қилиб кўрсатдик. Шу билан улар ўзларига чиройли кўринган ишларни қила-қила Қиёмат куни Парвардигорлари ҳузурига келурлар ва амалларига яраша жазо ёки мукофотларини олурлар.