Al-Ahzab surasi, 55-oyat

33:55

لَّا جُنَاحَ عَلَيۡهِنَّ فِيٓ ءَابَآئِهِنَّ وَلَآ أَبۡنَآئِهِنَّ وَلَآ إِخۡوَٰنِهِنَّ وَلَآ أَبۡنَآءِ إِخۡوَٰنِهِنَّ وَلَآ أَبۡنَآءِ أَخَوَٰتِهِنَّ وَلَا نِسَآئِهِنَّ وَلَا مَا مَلَكَتۡ أَيۡمَٰنُهُنَّۗ وَٱتَّقِينَ ٱللَّهَۚ إِنَّ ٱللَّهَ كَانَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ شَهِيدًا ٥٥

Уларга ўз оталари, ўғиллари, ака-укалари, ака-укаларининг ўғиллари, опа-сингилларнинг ўғиллари, ўз аёллари ва қўллари остида мулк бўлган(қул)лари ҳақида гуноҳ йўқдир. (Эй, Пайғамбар аёллари,) Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳид Зотдир. 26

Izohlar

26 (Ушбу ояти каримада зикр қилинган шахслар оналаримиз билан парда-ҳижобсиз муомала қилаверишлари мумкин.)

Tafsir

Ўз оталари, ўғиллари, туғишган ёки эмикдош ака-укалари, ака-укаларининг ўғиллари ва опа-сингилларнинг ўғиллари билан ҳижобсиз кўришиб гаплашсалар, уларга гуноҳ бўлмас. Мўмина аёллар ва қўллари остидаги қуллари билан ҳижобсиз кўришиб гаплашсалар ҳам бўлаверади. Эй мўминалар, Аллоҳдан тақво қилиб, буйруқларини бажаринглар, тақиқларидан тийилинглар. У сизлардан содир бўлаётган ҳар бир ишни кўриб, гувоҳи бўлиб турибди.