Al-Ahzab surasi, 54-oyat

33:54

إِن تُبۡدُواْ شَيۡـًٔا أَوۡ تُخۡفُوهُ فَإِنَّ ٱللَّهَ كَانَ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمٗا ٥٤

Гар бир нарсани ошкор қилсангиз ҳам, махфий қилсангиз ҳам, албатта, Аллоҳ барча нарсани ўта билгувчи Зотдир. 25

Izohlar

25 (Жумладан, ким Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломдан кейин у зотнинг аёлларига уйланаман деб ўйлаб юрибди, ким бу ҳақда гапириб юрибди, ҳаммасини яхши билади.)

Tafsir

Бирон амалингизни ошкора қиласизларми, яширин қиласизларми, ҳаммаси Аллоҳга аён. Бирон иш У Зотдан яширин бўла олмас. Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчи Зотдир. Бирон ишингиз У Зотдан махфий қолмас ва яқинда қилган амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни берур.