إِنَّ ٱللَّهَ وَمَلَٰٓئِكَتَهُۥ يُصَلُّونَ عَلَى ٱلنَّبِيِّۚ يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ صَلُّواْ عَلَيۡهِ وَسَلِّمُواْ تَسۡلِيمًا ٥٦
Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй, иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг. 27
Izohlar
27 (Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо «салот» Аллоҳ таоло томонидан бўлганида «дуо» маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломга саловот айтишининг маъноси у зот алайҳиссалоту вассаломга ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўрсатиши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади.)
Tafsir
Аллоҳ фаришталар олдида Муҳаммад алайҳиссаломни мақтайди. Фаришталар ҳам у зотнинг ҳақига дуо қиладилар. Эй Аллоҳга иймон келтириб, шариатига амал қиладиган мўминлар, сизлар ҳам у зотга салавот ва саломлар айтинглар!