Al-Ahzab surasi, 52-oyat

33:52

لَّا يَحِلُّ لَكَ ٱلنِّسَآءُ مِنۢ بَعۡدُ وَلَآ أَن تَبَدَّلَ بِهِنَّ مِنۡ أَزۡوَٰجٖ وَلَوۡ أَعۡجَبَكَ حُسۡنُهُنَّ إِلَّا مَا مَلَكَتۡ يَمِينُكَۗ وَكَانَ ٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ رَّقِيبٗا ٥٢

Сенга бундан бошқа аёллар ҳалол бўлмас ва уларга бошқа завжаларни алмаштиришинг ҳам бўлмас. Агар ўшаларнинг ҳусни сени ажаблантирса ҳам. Магар қўлингда мулк бўлган (чўри) бўлса мумкин. Аллоҳ ҳар бир нарсани кузатиб тургувчи Зотдир.

Tafsir

Эй Пайғамбар, бундан кейин никоҳингиздаги аёлларингиздан бошқа аёлларга уйланишингиз жоиз эмас. Гарчи ҳусни жамоли сизни мафтун этса-да, улардан бирига уйланиш учун ўз аёлларингиздан бирини талоқ қилишингиз ҳам ҳалол эмас. Қўл остингиздаги чўрилардан эса ҳеч бир қайдсиз истаганингизча фойдаланишингиз мумкин. Аллоҳ ҳамма нарсани кузатиб тургувчидир. Бу ҳукм мўминлар оналарининг бошқа аёллардан фазилатлироқ эканини кўрсатиб турибди. Зеро, уларни талоқ қилиш ҳам, уларнинг устига уйланиш ҳам ман қилинди.