مِّنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ رِجَالٞ صَدَقُواْ مَا عَٰهَدُواْ ٱللَّهَ عَلَيۡهِۖ فَمِنۡهُم مَّن قَضَىٰ نَحۡبَهُۥ وَمِنۡهُم مَّن يَنتَظِرُۖ وَمَا بَدَّلُواْ تَبۡدِيلٗا ٢٣
Мўминлардан Аллоҳга берган ваъдаларига содиқ қолган кишилар бордир. Бас, улардан баъзилари ажалини топди. Баъзилари эса, интизор бўлиб турибдир. Улар бирор нарсани алмаштирмадилар.
Tafsir
Мўминлар орасида Аллоҳ йўлида жиҳод қилишга берган аҳдига сабру матонат билан вафо қиладиган содиқ кишилар бор. Улардан айримлари Аллоҳ йўлида жон бердилар. Айримлари эса шаҳидликни кутиб яшаяптилар. Бундай мўминлар мунофиқларга ўхшаб берган аҳдларига вафосизлик қилмайдилар.