لِّيَجۡزِيَ ٱللَّهُ ٱلصَّٰدِقِينَ بِصِدۡقِهِمۡ وَيُعَذِّبَ ٱلۡمُنَٰفِقِينَ إِن شَآءَ أَوۡ يَتُوبَ عَلَيۡهِمۡۚ إِنَّ ٱللَّهَ كَانَ غَفُورٗا رَّحِيمٗا ٢٤
Аллоҳ содиқларни садоқатлари сабабидан мукофотлаши учун ва мунофиқларни агар хоҳласа, азоблаши ёки тавбасини қабул қилиши учундир. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳимлидир.
Tafsir
Аллоҳ аҳдига вафо қилган мўминларни мукофотлайди. Аҳдга вафо қилмаганларни эса ё жазолайди ёки кечириб юборади. Жазога йўлиққан осий тавба қилишидан олдин жон таслим қилади. Афв этилган банда эса ўлимидан олдин тавба қилиб қолади. Аллоҳ тавба қиладиган бандаси учун Кечиримли, Раҳмли Зотдир.