قُلۡ مَن ذَا ٱلَّذِي يَعۡصِمُكُم مِّنَ ٱللَّهِ إِنۡ أَرَادَ بِكُمۡ سُوٓءًا أَوۡ أَرَادَ بِكُمۡ رَحۡمَةٗۚ وَلَا يَجِدُونَ لَهُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ وَلِيّٗا وَلَا نَصِيرٗا ١٧
Сен: «Агар сизга Аллоҳ ёмонликни ирода қилса ёки сизга раҳматни ирода қилса, сизларни Ундан тўсадиган ким бор?!» деб айт. Улар ўзларига Аллоҳдан ўзга дўст ва ёрдам бергувчи топа олмаслар.
Tafsir
Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Агар Аллоҳ сизларга ўзларингиз ёқтирмаётган ўлимни ирода қилса ёки сизларга ёқадиган саломатликни истаса, ким Аллоҳнинг истагига қарши бора олади? Ҳеч ким! У мунофиқлар ўзларига Аллоҳдан бошқа паноҳ ҳам, Аллоҳнинг азобидан қутқариб қоладиган халоскор ҳам топа олмаслар".