۞ قَدۡ يَعۡلَمُ ٱللَّهُ ٱلۡمُعَوِّقِينَ مِنكُمۡ وَٱلۡقَآئِلِينَ لِإِخۡوَٰنِهِمۡ هَلُمَّ إِلَيۡنَاۖ وَلَا يَأۡتُونَ ٱلۡبَأۡسَ إِلَّا قَلِيلًا ١٨
Батаҳқиқ, Аллоҳ ичингиздаги (жидду жаҳдга) тўсиқлик қилгувчиларни ҳам ва ўз биродарларига: «Биз томон келинг», деювчиларни ҳам билур. Улар жангга келмаслар, илло, озгина келурлар.
Tafsir
Аллоҳ орангиздаги Пайғамбар тарафида туриб жанг қилишдан қайтариб, шерикларига: "Биз томонга ўтинглар, жанг қилманглар, қатл қилинишингиздан хавотирдамиз", дейдиган кимсаларни яхши билади. Бу шармандалар жангда қатнашмайдилар. Қатнашсалар ҳам Аллоҳ.ва Пайғамбарга ёрдам бериш учун эмас, ўз обрўларини сақлаб қолиш учун гоҳ-гоҳида қатнашиб қўядилар.