قُل لَّن يَنفَعَكُمُ ٱلۡفِرَارُ إِن فَرَرۡتُم مِّنَ ٱلۡمَوۡتِ أَوِ ٱلۡقَتۡلِ وَإِذٗا لَّا تُمَتَّعُونَ إِلَّا قَلِيلٗا ١٦
Сен: «Қочиш сизга ҳеч қандай фойда бермас. Демак, агар ўлимдан ёки қатл бўлишдан қочсангиз ҳам, жуда оз ҳузурланасиз, холос», деб айт.
Tafsir
Эй Пайғамбар, анавиларга айтинг: "Ўлимдан қўрқиб, жангдан қочганингизнинг фойдаси йўқ. Чунки ажаллар аниқ белгилаб қўйилган. Ажалингиз етмаган тақдирда ҳам бу дунё ҳаётидан жуда оз фойдалана оласиз".