وَإِذۡ قَالَت طَّآئِفَةٞ مِّنۡهُمۡ يَٰٓأَهۡلَ يَثۡرِبَ لَا مُقَامَ لَكُمۡ فَٱرۡجِعُواْۚ وَيَسۡتَـٔۡذِنُ فَرِيقٞ مِّنۡهُمُ ٱلنَّبِيَّ يَقُولُونَ إِنَّ بُيُوتَنَا عَوۡرَةٞ وَمَا هِيَ بِعَوۡرَةٍۖ إِن يُرِيدُونَ إِلَّا فِرَارٗا ١٣
Ўшанда улардан бир тоифаси: «Эй, Ясриб аҳли, бу ерда сизга туриш имкони йўқ. Бас, қайтинглар», деди. Улардан бир гуруҳлари Набийдан изн сўраб: «Уйларимиз очиқ-сочиқ қолган», дерлар. Ҳолбуки, улар очиқ-сочиқ эмас. Улар қочишдан бошқани ирода қилмаслар.
Tafsir
Эй Пайғамбар, эсланг. Ўшанда бир тўда мунофиқлар Мадина аҳолисига шундай деган эди: "Эй Ясриб аҳли, (Ясриб - Мадинанинг Исломдан олдинги номи), Салъ тоғи ёнбағридаги Хандақ қирғинига дош беролмайсизлар, яхшиси уйларингизга қайтинглар". Яна бир тўдаси эса уйларининг қаровсиз, душманга очиқ қолганини баҳона қилиб, қайтишга рухсат сўрадилар. Аслида эса уйлари очиқ қолмаганди. Душмандан қочиш учун ёлғон узр топаётган эдилар.