Al-Ahqaf surasi, 31-oyat

46:31

يَٰقَوۡمَنَآ أَجِيبُواْ دَاعِيَ ٱللَّهِ وَءَامِنُواْ بِهِۦ يَغۡفِرۡ لَكُم مِّن ذُنُوبِكُمۡ وَيُجِرۡكُم مِّنۡ عَذَابٍ أَلِيمٖ ٣١

Эй қавмимиз, Аллоҳнинг даъватчисига жавоб беринг ва Унга иймон келтиринг. У сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилар ва аламли азобдан сақлар. 15

Izohlar

15 (Жинлар Қуръони Каримдан баъзи оятларни тинглашлари билан, уни инсу жинга юборилган илоҳий китоб эканлигини тушуниб етганлар. Шунингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни Аллоҳнинг даъватчиси эканликларини, у зотнинг чақириқларига жавоб бериш лозимлиги, Аллоҳга иймон келтириш вожиблигини ҳам англаб етганлар. Энг муҳими, охиратни, қиёмат кунини билганлар, унда аламли азоблар борлигини, Аллоҳга иймонгина у азобдан сақлаб қолиши мумкинлигини фаҳмлаганлар. Афсуски, инсонлар бу борада жинларчалик ҳам эмаслар.)

Tafsir

Эй қавмимиз, Муҳаммаднинг даъватини қабул қилинглар. У ҳаққа чақираётир. Унинг Аллоҳ тарафидан юборилган пайғамбар эканига иймон келтиринглар. Шунда Аллоҳ гуноҳларингизни мағфират қилади ва сизларни келгусидаги аламли азобдан асрайди. Бу азоб Пайғамбар алайҳиссаломга ишонмаган, у зот даъват этган ҳақни қабул қилмаганлар учун тайёрлаб қўйилган.