وَمَن لَّا يُجِبۡ دَاعِيَ ٱللَّهِ فَلَيۡسَ بِمُعۡجِزٖ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَلَيۡسَ لَهُۥ مِن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءُۚ أُوْلَٰٓئِكَ فِي ضَلَٰلٖ مُّبِينٍ ٣٢
Кимки, Аллоҳнинг даъватчисини қабул қилмаса, бас, у ер юзида қочиб қутула олувчи эмасдир ва унга У зотдан ўзга валийлар ҳам йўқдир. Ана ўшалар очиқ-ойдин залолатдадир», дедилар.
Tafsir
Ким Муҳаммад алайҳиссалом даъват қилган ҳақни қабул қилмаса, ер юзида Аллоҳдан қочиб қутула ҳам олмас, уни азобдан қутқариб оладиган Аллоҳдан бошқа дўстлари ҳам бўлмас. Ана ўшалар ҳақ йўлдан аниқ озган бахтиқаролардир.