Yusuf surasi, 7-oyat

12:7

۞ لَّقَدۡ كَانَ فِي يُوسُفَ وَإِخۡوَتِهِۦٓ ءَايَٰتٞ لِّلسَّآئِلِينَ ٧

Батаҳқиқ, Юсуф ва унинг оға-иниларида сўровчилар учун оят-ибратлар бор эди. 3

Izohlar

3 (Яъни, Юсуф ва унинг ака-укалари қиссасида ажойиб ибратли аломат-белгилар жуда ҳам кўпдир. Ким сўраса, эътибор берса, диққат билан ўрганса, кераклигича ваъз-насиҳат, ибрат ва ўрнак олади.)

Tafsir

Дарҳақиқат, Юсуф ва унинг оға-инилари ҳақидаги қиссаларда улар ҳақида сўрайдиган одамлар учун оятлар, панд-насиҳатлар бордир.