Yusuf surasi, 6-oyat

12:6

وَكَذَٰلِكَ يَجۡتَبِيكَ رَبُّكَ وَيُعَلِّمُكَ مِن تَأۡوِيلِ ٱلۡأَحَادِيثِ وَيُتِمُّ نِعۡمَتَهُۥ عَلَيۡكَ وَعَلَىٰٓ ءَالِ يَعۡقُوبَ كَمَآ أَتَمَّهَا عَلَىٰٓ أَبَوَيۡكَ مِن قَبۡلُ إِبۡرَٰهِيمَ وَإِسۡحَٰقَۚ إِنَّ رَبَّكَ عَلِيمٌ حَكِيمٞ ٦

Шундай қилиб, Роббинг сени танлаб олади, сенга тушларнинг таъбирини ўргатади ва сенга ва Яъқуб аҳлига, худди оталаринг Иброҳим ва Исҳоққа батамом қилганидек, Ўз неъматини батамом қилиб беради. Албатта, Роббинг билгувчи ва ҳикматли Зотдир», – деди. 2

Izohlar

2 (Аллоҳнинг Пайғамбари бўлмиш Яъқуб алайҳиссалом ўғли Юсуф кўрган тушни ана шундай таъбир қилган эди. Бу туш Юсуфнинг келажакда боболари Иброҳим ва Исҳоқ алайҳимуссаломлар каби пайғамбар бўлишидан дарак берар эди.)

Tafsir

Эй Юсуф, тушни қандай кўрган бўлсанг, Парвардигоринг сени ана шундай танлаб олади. Сенга тушларнинг таъбирини ўргатади. Олдинги боболаринг Иброҳим ва Исҳоққа пайғамбарлик неъматини тўла қилиб берганидек, сенга ва Яъқуб оиласига ҳам тўла қилиб беради. Албатта Парвардигоринг махлуқотларининг аҳволини билиб турадиган ва ҳар бир тадбирини ҳикмат билан қиладиган Зотдир.