Yusuf surasi, 63-oyat

12:63

فَلَمَّا رَجَعُوٓاْ إِلَىٰٓ أَبِيهِمۡ قَالُواْ يَٰٓأَبَانَا مُنِعَ مِنَّا ٱلۡكَيۡلُ فَأَرۡسِلۡ مَعَنَآ أَخَانَا نَكۡتَلۡ وَإِنَّا لَهُۥ لَحَٰفِظُونَ ٦٣

Оталари ҳузурига қайтиб борганларида: «Эй отамиз, бизга ўлчаб бериш ман этилди. Биз билан инимизни юбор, ўлчаб оламиз ва, албатта, биз уни муҳофаза қилувчилармиз», – дедилар.

Tafsir

Оталари ёнига қайтгач, унга Юсуф алайҳиссаломнинг меҳмоннавозлиги ҳақида гапириб: "Отажон, укамизни ҳам олиб бормасак, бизга озиқ-овқат берилмайдиган бўлди, уни биз билан юбор. Биз уни асраб-авайлашга ва соғ-саломат қайтариб олиб келишга сўз берамиз", дедилар.