Yusuf surasi, 62-oyat

12:62

وَقَالَ لِفِتۡيَٰنِهِ ٱجۡعَلُواْ بِضَٰعَتَهُمۡ فِي رِحَالِهِمۡ لَعَلَّهُمۡ يَعۡرِفُونَهَآ إِذَا ٱنقَلَبُوٓاْ إِلَىٰٓ أَهۡلِهِمۡ لَعَلَّهُمۡ يَرۡجِعُونَ ٦٢

У ўз йигитларига: «Уларнинг сармояларини юклари ичига солиб қўйинглар. Шояд, улар аҳлларига борганларида буларни таниб, қайтиб келсалар», – деди.

Tafsir

Юсуф ўзининг ишчиларига деди: "Уларнинг нарсаларини юкларининг ичига солиб қўйинглар. Уйларига қайтганларида биз улардан ҳақ олмаганимизни билиб, яна қайтиб келишга мажбур бўладилар. Юсуфга ростгўйликларини исботлаш учун укаларини ҳам олиб келадилар. Улар ростгўй эканлари ўз исботини топгандагина Юсуф уларнинг молларини қабул қилишини яхши биладилар.