قُلۡ هَٰذِهِۦ سَبِيلِيٓ أَدۡعُوٓاْ إِلَى ٱللَّهِۚ عَلَىٰ بَصِيرَةٍ أَنَا۠ وَمَنِ ٱتَّبَعَنِيۖ وَسُبۡحَٰنَ ٱللَّهِ وَمَآ أَنَا۠ مِنَ ٱلۡمُشۡرِكِينَ ١٠٨
Сен: «Бу — менинг йўлимдир. Мен Аллоҳга билиб — ишонч ила чақираман ва менга эргашганлар ҳам. Аллоҳ покдир. Ва мен мушриклардан эмасман», деб айт. 56
Izohlar
56 (Яъни, биз йўлимизнинг тўғри эканини аниқ билиб, ишониб туриб чақирамиз. Бизга Аллоҳ таоло ҳидоят ва нур бергандир. Биз бу йўлдан ишонч ва билим ила юрамиз, унга бошқаларни ҳам чақирамиз.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, айтинг: "Шу менинг йўлим. Мен ҳам, менга, менинг йўлимга, суннатимга эргашганлар ҳам аниқ ҳужжат билан Аллоҳга даъват қиламиз. Аллоҳ Ўзининг улуғлиги ва камолига лойиқ бўлмаган ҳар қандай нуқсондан пок. Мен мушриклардан эмасман. Мен ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳни якка-ягона, деб биладиган муваҳҳидларданман".