Yunus surasi, 57-oyat

10:57

يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ قَدۡ جَآءَتۡكُم مَّوۡعِظَةٞ مِّن رَّبِّكُمۡ وَشِفَآءٞ لِّمَا فِي ٱلصُّدُورِ وَهُدٗى وَرَحۡمَةٞ لِّلۡمُؤۡمِنِينَ ٥٧

Эй одамлар! Сизга ўз Роббингиздан мавъиза, кўксингиздаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди. 20

Izohlar

20 (Эй одамлар! Қуръонни ёлғон деманг! Қуръонни фалончи тўқиган, деманг! Унинг тўғрисида шубҳа қилманг. У қалбингиздаги руҳий, маънавий дардларингизнинг барчасига шифо бўлиб келди. Ким Қуръонга иймон келтириб, мусулмон бўлса, у ўша одамни ҳидоятга бошлайди, Аллоҳнинг раҳматига эриштиради.)

Tafsir

Эй одамлар, сизларга Қуръон келди. Унда эслатиш ҳам, қизиқтириш ҳам, огоҳлантириш ҳам бор. У қалблардаги шак-шубҳа каби дардларга даво, тўғри йўлга бошлайдиган муршиддир. Унда мўминлар учун раҳмат борки, ундан баҳраманд бўлурлар.