Yunus surasi, 58-oyat

10:58

قُلۡ بِفَضۡلِ ٱللَّهِ وَبِرَحۡمَتِهِۦ فَبِذَٰلِكَ فَلۡيَفۡرَحُواْ هُوَ خَيۡرٞ مِّمَّا يَجۡمَعُونَ ٥٨

Сен: «Аллоҳнинг фазли ила ва Унинг раҳмати ила. Бас, ана шу билан хурсанд бўлсинлар. У улар жамлайдиган нарсалардан яхшидир», деб айт. 21

Izohlar

21 (Бир умматга икки дунё бахтига эриштирувчи илоҳий китоб берилиши ўша миллатга Аллоҳнинг фазли ва марҳаматидир. Бу миллат ушбу оятга амал қилиб, қанча хурсанд бўлса, арзийди. Аллоҳ таолонинг фазли ва марҳамати бўлмиш Қуръони Каримга иймон келтириб, уни ўзига дастур қилиб олган зотлар ўша энг улуғ фазл ва раҳматга эришган кишилар сифатида қанчалик хурсанд бўлсалар, шунчалик оз. Қуръонга эришиш дунёдаги бошқа ҳамма нарсаларни жамлаб, ўшаларга эга бўлишдан кўра яхшироқдир.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, одамларга айтинг: "Қуръоннинг келиши сизлар учун Аллоҳнинг фазлу марҳаматидир. Аллоҳнинг фазлу марҳамати билан Қуръон сизларга нозил қилинди. Шундай экан, мана шу ишга хурсанд бўлинглар. Муҳаммад алайҳиссалом Парвардигори тарафидан олиб келган рисолат сиз тўплаётган фоний, ўткинчи мол-дунёдан яхшироқ".