Yunus surasi, 107-oyat

10:107

وَإِن يَمۡسَسۡكَ ٱللَّهُ بِضُرّٖ فَلَا كَاشِفَ لَهُۥٓ إِلَّا هُوَۖ وَإِن يُرِدۡكَ بِخَيۡرٖ فَلَا رَآدَّ لِفَضۡلِهِۦۚ يُصِيبُ بِهِۦ مَن يَشَآءُ مِنۡ عِبَادِهِۦۚ وَهُوَ ٱلۡغَفُورُ ٱلرَّحِيمُ ١٠٧

Агар Аллоҳ сени зарар ила тутса, Ундан ўзга ўшанга кушойиш берувчи йўқдир. Агар У сенга яхшиликни ирода қилса, Унинг фазлини рад қилувчи ҳам йўқдир. Уни бандаларидан хоҳлаганига етказур. У мағфират қилгувчи ва раҳимли Зотдир.

Tafsir

Эй Пайғамбар, агар Аллоҳ сизга бирон синов юборса ва сиз уни ўзингиздан даф қилмоқчи бўлсангиз, билингки, уни Аллоҳнинг ўзидан бошқа ҳеч кимса кетказа олмас. Агар сизга бир яхшиликни, фаровонликни ирода қилса, Унинг фазлини рад қила оладиган бирон кимса йўқдир. Фазлу марҳаматини Ўзи истаган бандаларидан дариғ тутмас. Бирон кимса У Зотни бирон ишга мажбур қила олмас. У тавба қилган бандаларига Кечиримли ва Раҳмлидир.