وَلَا تَدۡعُ مِن دُونِ ٱللَّهِ مَا لَا يَنفَعُكَ وَلَا يَضُرُّكَۖ فَإِن فَعَلۡتَ فَإِنَّكَ إِذٗا مِّنَ ٱلظَّٰلِمِينَ ١٠٦
Аллоҳдан ўзга — сенга манфаат ҳам, зарар ҳам бермайдиган — нарсага илтижо қилма. Бас, агар шундай қилсанг, унда, сен золимлардан бўласан. 35
Izohlar
35 (Ўзини билмаган золим одамлар Аллоҳни қўйиб, бут-санамлар ва бошқа нарсаларга илтижо этиб, манфаат топмоқчи ёки зарарни қайтармоқчи бўладилар. Сен, эй Пайғамбар, уларга ўхшама, Аллоҳдан ўзга ҳеч кимга, ҳеч нарсага илтижо этма.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, Аллоҳни қўйиб, бут ва санамларга сиғина кўрманг. Улар фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайдилар. Уларга ибодат қиладиган бўлсангиз, ўзининг ҳаққига ҳам, Аллоҳнинг ҳаққига ҳам тажовуз қилган золимлардан бўлиб қолишингиз муқаррар.