قُلۡ يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ قَدۡ جَآءَكُمُ ٱلۡحَقُّ مِن رَّبِّكُمۡۖ فَمَنِ ٱهۡتَدَىٰ فَإِنَّمَا يَهۡتَدِي لِنَفۡسِهِۦۖ وَمَن ضَلَّ فَإِنَّمَا يَضِلُّ عَلَيۡهَاۖ وَمَآ أَنَا۠ عَلَيۡكُم بِوَكِيلٖ ١٠٨
Сен: «Эй одамлар, сизга Роббингиздан ҳақ келди. Бас, ким ҳидоятга юрса, ўзи учун ҳидоят топадир. Ким залолатга кетса, ўз зарарига залолат топадир. Мен сизларнинг устингиздан қўриқчи эмасман», деб айт.
Tafsir
Эй Пайғамбар, айтинг: "Эй инсонлар, сизларга Парвардигорингиз тарафидан Қуръон нозил қилинди. Ким ҳидоят йўлига юриб, унга иймон келтирса, ўзига фойда. Зеро, Аллоҳ бандаларининг тоатидан беҳожатдир. Ким адашса, ўзига зарар, холос. Чунки банданинг маъсияти Аллоҳга зарар қилмайди. Мен сизларнинг амалларингизни сақлаб турадиган, улар учун ҳисоб берадиган қўриқчи эмасман".