Yasin surasi, 75-oyat

36:75

لَا يَسۡتَطِيعُونَ نَصۡرَهُمۡ وَهُمۡ لَهُمۡ جُندٞ مُّحۡضَرُونَ ٧٥

Уларнинг ёрдамига («худолари») қодир бўлмаслар. Улар эса, ўша(«худо»)лари учун ҳозир қилинган аскардирлар. 21

Izohlar

21 (Мушрикларнинг «худолари» уларга ёрдам беришга қодир бўла олмайдилар. Лекин улар ўша «худолари» учун жон фидо қилишга тайёр турган аскарлардир. Улар учун турли хизматлар адо этадилар. Сохта худоларини ҳимоя қилиш учун ўзларини ўтга-чўққа урадилар. Булар қандай худолар бўлди?! Булар қандай бандалар бўлди? Бундай худолик ва бандалик қайси мантиққа тўғри келади?)

Tafsir

Уларнинг худолари ўзларига ҳам, уларга (тайёр қўшин каби хизмат қилган ва) сиғинган тобеларига ҳам ёрдам бера олмайдилар. Ўзлари ҳам, ўша бутлари ҳам, ҳаммаси азобга ҳозирланганлардир. Азоб ичида бир-бирларидан тонадилар.