فَلَا يَحۡزُنكَ قَوۡلُهُمۡۘ إِنَّا نَعۡلَمُ مَا يُسِرُّونَ وَمَا يُعۡلِنُونَ ٧٦
Уларнинг гапи сени хафа қилмасин. Албатта, Биз нимани сир тутсалар ва нимани ошкор қилсалар, билурмиз.
Tafsir
Эй Пайғамбар, уларнинг: "Сен пайғамбар эмассан", деган гаплари ва бошқа бўҳтонлари сизни хафа қилмасин. Дарҳақиқат, Биз уларнинг яширган сирларини ҳам, ошкора қилган ишларини ҳам яхши биламиз. Биздан уларнинг бирон иши яширин қола олмас. Яқинда уларга қилмишларига яраша жазо берурмиз.