مَا يَنظُرُونَ إِلَّا صَيۡحَةٗ وَٰحِدَةٗ تَأۡخُذُهُمۡ وَهُمۡ يَخِصِّمُونَ ٤٩
Улар талашиб-тортишиб турганларида ўзларини бирдан оладиган биргина қичқириқдан бошқа нарсани кутаётганлари йўқ.
Tafsir
Қайта тирилишни инкор этаётган анави ёлғончига чиқарувчилар Сур карнайига уриладиган бир дамни, қичқириқни кутмоқдалар, холос. Қичқириқ уларни ўлимдан мутлақо бехабар бўлиб, дунёвий олди-сотди, югур-етим ишлари билан машғул бўлиб турган бир пайтларида олиб кетади.