Yasin surasi, 36-oyat

36:36

سُبۡحَٰنَ ٱلَّذِي خَلَقَ ٱلۡأَزۡوَٰجَ كُلَّهَا مِمَّا تُنۢبِتُ ٱلۡأَرۡضُ وَمِنۡ أَنفُسِهِمۡ وَمِمَّا لَا يَعۡلَمُونَ ٣٦

Ер ўстирадиган нарсалардан, уларнинг ўзларидан ва улар билмайдиган нарсалардан, барчасидан жуфтларни яратган Зот пок бўлди. 8

Izohlar

8 (Ўсимлик дунёсидан саналувчи барча мавжудотлар жуфт қилиб яратилгани илмга яқинда маълум бўлди. Ҳозирги замон илмининг бу кашфиёти Қуръони Каримнинг ҳақиқий илоҳий китоб эканини яна бир бор тасдиқлади.)

Tafsir

Турли хил ўсимликлару дарахтларни, инсоннинг ўзини ҳам ва қуруқлигу денгиздаги у билмайдиган бошқа нарсаларни ҳам жуфт-жуфт қилиб яратган Аллоҳ ҳар қандай нуқсондан Покдир.