وَٱضۡرِبۡ لَهُم مَّثَلًا أَصۡحَٰبَ ٱلۡقَرۡيَةِ إِذۡ جَآءَهَا ٱلۡمُرۡسَلُونَ ١٣
Сен уларга Пайғамбарлар шаҳар аҳолисига келган пайтни мисол қилиб келтир. 4
Izohlar
4 (Бу шаҳар қайси шаҳар экани, қайси пайғамбарлар келгани ҳақида Қуръони Каримда ва саҳиҳ ҳадисларда очиқ-ойдин маълумотлар йўқ. Демак, бу оятни шу ҳолича қабул қилган маъқул.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, анави ҳақни тан олмай, уни ёлғонга чиқарадиган саркашларга шаҳар аҳолисига пайғамбарлар келган пайтидаги қиссани мисол қилиб келтиринг. Зора ибрат олсалар.