إِنَّا نَحۡنُ نُحۡيِ ٱلۡمَوۡتَىٰ وَنَكۡتُبُ مَا قَدَّمُواْ وَءَاثَٰرَهُمۡۚ وَكُلَّ شَيۡءٍ أَحۡصَيۡنَٰهُ فِيٓ إِمَامٖ مُّبِينٖ ١٢
Албатта, Биз Ўзимиз ўликларни тирилтирурмиз ва улар тақдим қилган нарсаларни ва қолдирган асарларни ёзурмиз. Очиқ-ойдин имомда(яъни номаи аъмолда) ҳар бир нарсанинг ҳисобини олиб қўйганмиз. 3
Izohlar
3 (Аллоҳ таоло ўлганлар, тирилишлари ва қилган амаллари учун жавоб беришларини, хабар бермоқда.)
Tafsir
Дарҳақиқат, Биз Қиёмат куни ҳисоб-китоб олиш учун ўликларни тирилтирурмиз. Уларнинг шу дунёда қилиб ўтган яхши-ёмон ишларини ёзиб қўюрмиз. Ўлганларидан кейин қолдирган изларини ҳам, садақаи жория каби яхши иш бўладими, куфр келтириш каби ёмон иш бўладими, ҳаммасини ёзиб қўюрмиз. Аниқ Китобда, яъни, Лавҳул-Маҳфузда ҳамма нарсанинг ҳисобини олиб қўйганмиз.