Taha surasi, 96-oyat

20:96

قَالَ بَصُرۡتُ بِمَا لَمۡ يَبۡصُرُواْ بِهِۦ فَقَبَضۡتُ قَبۡضَةٗ مِّنۡ أَثَرِ ٱلرَّسُولِ فَنَبَذۡتُهَا وَكَذَٰلِكَ سَوَّلَتۡ لِي نَفۡسِي ٩٦

У: «Улар кўрмаган нарсани кўрдим. Бас, Расулнинг изидан бир сиқим олдим, сўнгра уни ташладим. Ҳавойи нафсим менга шундай қилишни хуш кўрсатди», деди. 21

Izohlar

21 (Сомирийнинг Бани Исроил кўрмаганини кўргани — Жаброил алайҳиссаломнинг ҳаёт отига миниб келишлари. «Расул»дан мурод Жаброил алайҳиссалом. Изидан олинган бир сиқим эса, Жаброил алайҳиссалом миниб келган отнинг туёғи тагидан олинган тупроқ. У тупроқни сочган жойи эса, Бани Исроилнинг зеб-зийнатлари тўплаб қўйилган жой. Сомирий ана шу ишларни қилганида зийнатлар бузоққа айланиб, ундан овоз чиқадиган бўлибди. Мен ҳеч нарса қилганим йўқ, ёмон ниятим ҳам йўқ эди, кўнглимга тушган ишни қилсам, ўзларидан ўзлари эргашиб кетишаверди, демоқчи бўлди.)

Tafsir

Сомирий Мусо алайҳиссаломга деди: "Улар кўрмаган нарсани мен кўриб қолдим. Жаброил алайҳиссаломни от устида кўрдим. Отининг туёғи босган тупроқдан бир сиқим олдим-да, ясалган бузоқ ҳайкалнинг устига отдим. Шу билан у худди тирикдек мўрай бошлади. Нафсим менга шу ишни чиройли қилиб кўрсатди".