قَالَ فَٱذۡهَبۡ فَإِنَّ لَكَ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ أَن تَقُولَ لَا مِسَاسَۖ وَإِنَّ لَكَ مَوۡعِدٗا لَّن تُخۡلَفَهُۥۖ وَٱنظُرۡ إِلَىٰٓ إِلَٰهِكَ ٱلَّذِي ظَلۡتَ عَلَيۡهِ عَاكِفٗاۖ لَّنُحَرِّقَنَّهُۥ ثُمَّ لَنَنسِفَنَّهُۥ فِي ٱلۡيَمِّ نَسۡفًا ٩٧
У: «Бас, жўна! Кет! Энди сенга бу ҳаётда «тегиш йўқ» дейишинг бор, холос. Албатта, сенга хилоф қилмайдиган ваъдамиз бор. Ўзинг ибодатида бардавом бўлган илоҳингга назар солиб қўй. Биз уни, албатта, куйдирамиз, сўнгра денгизга сочиб юборамиз. 22
Izohlar
22 (Бани Исроилда, «тегиш йўқ» номли қувғин жазоси бор эди. Ўша жазога маҳкум бўлган шахс билан ҳеч ким алоқа қилмас, ҳатто гаплашмас ҳам эди. У ёлғизлик азобида ўлиб кетар эди.)
Tafsir
Мусо алайҳиссалом Сомирийга деди: "Йўқол! Модомики, тирик экансан, бутун ҳаётинг давомида якка-мохов бўлиб, одамларга, менга тенгманглар, менга тегманглар, деб ўтасан. Қиёмат куни эса сен учун бир ваъда бор. У кунда ҳисобга тортиласан ва жазоланасан. Аллоҳ Ўзининг бу ваъдасига ҳаргиз хилоф қилмас. Маъбуд қилиб олиб, тинимсиз ибодат қилаётганинг мана бу бузоғинга бир қара. Биз уни ўтда ёндириб, кулини денгизга отамиз. Кейин ундан асар ҳам қолмайди".