Taha surasi, 88-oyat

20:88

فَأَخۡرَجَ لَهُمۡ عِجۡلٗا جَسَدٗا لَّهُۥ خُوَارٞ فَقَالُواْ هَٰذَآ إِلَٰهُكُمۡ وَإِلَٰهُ مُوسَىٰ فَنَسِيَ ٨٨

Бас, у (Сомирий) уларга бўкирадиган бузоқ шаклини чиқариб берди. Улар: «Мана шу сизнинг илоҳингиз ва Мусонинг ҳам илоҳи, фақат у унутди», дедилар. 20

Izohlar

20 (Сомирий уларга тилла тақинчоқлардан овоз чиқарадиган бузоқ ҳайкали ясаб, шу ҳайкал сизнинг илоҳингиз, Пайғамбаримиз Мусо бизга буни айтмади, деган хаёлга борманг. Мусонинг илоҳи ҳам шу бузоқ. Аммо, Мусо буни унутиб қўйиб, тоққа излаб чиқиб кетди, деди. Улар бу гапни такрорладилар.)

Tafsir

Сомирий Бани Исроилнинг зеб-зийнатларидан бир бузоқ ҳайкални ясаб берди. У худди сигирга ўхшаб мўрар эди. Сомирийнинг фитнасига учганлар дедилар: "Мана шу сизнинг маъбудингиз. Мусонинг маъбуди ҳам мана шу. Фақат у унутиб қолдириб кетибди".