۞ وَعَنَتِ ٱلۡوُجُوهُ لِلۡحَيِّ ٱلۡقَيُّومِۖ وَقَدۡ خَابَ مَنۡ حَمَلَ ظُلۡمٗا ١١١
Бутун юзлар тирик ва доим турувчи Зотга бош эгмиш. Батаҳқиқ, ким зулм кўтарган бўлса, ноумид бўлмиш.
Tafsir
Бандаларнинг юзлари тирик, ҳеч қачон ўлмайдиган, ҳамма ишларни бошқариб, юритиб турадиган абадий Зотга бош эгди. Гуноҳни орқалаб келган одам, ўзини ўзи ҳалокат чоҳига отиб, ноумидлик гирдобига ғарқ бўлди.